БАВУРЧИ

БАВУРЧИ, бовурчи — ўрта асрларда туркий халқлар сарой мансабларидан бири. 14-а. дан бошлаб туркий манбаларда қайд этила бошлаган. Ошпаз, баковул маъносида ҳам қўлланилган. Ҳукмдор ошхонасида хизмат қилган Бавурчининг баковулдан бир поғона паст мансаб ҳисобланганлигини Бобурнинг сўзларидан билиш мумкин: «Бавурчилиқ мартабасидин бакавуллуқ мартабасига еткуруб эрдим» («Бобурнома», 210). Бавурчи истилоҳи форс тилида ҳам қўлланган.

Loading...