БАХМАЛ

БАХМАЛ, ола бахмал, духоба — майин, силлиқ, патли газлама. Патлари табиий ёки сунъий ипакдан, замини ип ёки канопдан тўқилади. Бахмал тўқишда иккита ўриш ипи ишлатилади: бири замин, иккинчиси эса пат ҳосил қилади. Иккинчи ўриш иплари биринчисидан 4 — 6 марта узун бўлади, чунки иш жараёнида бу иплар арқоқ ўрнига киритилган асос атрофида тугма бандлар ҳосил қилади, сўнгра бандлар махсус пичоқ билан кесилганда ҳурпайиб, патлар ҳосил қилади. Ўзбекистон (Бухоро ва Самарқанд)да қадимдан ишлаб чиқарилади. Бобурнинг маълумотига кўра, Самарқанд жаҳондаги кўпгина мамлакатларга оч қизил Б. чиқариб сотган. Бахмал Ишлаб чиқариш Бухорода, айниқса, 19-а. да ривожланган. Бахмал кўпинча хандасий ва абрли нақшлар билан безатилган. Абрли Бахмалда нақшлар иккинчи ўриш ипларида ҳосил қилинади. Бахмал 20-а. нинг 20-йларидан тўқув дастгоҳпарида ишлаб чикарила бошлади. Ўзбекистон (Самарқанд шойи тўқиш ф-каси)да 50-й. лардан Бахмалнинг узун (6 мм) патли ғижим духоба (пати бир текис бўлмай, гажимланган каби товланиб туради) ва тақир духоба (пати 1 — 2 мм) каби сийракроқ тўқилган хиллари ишлаб чиқарилади. Кейинги йилларда Бахмал газламаларнинг силлиқ, гулдор, сиқиқ, босма ва б. турлари ишланмоқда. Замонавий Бахмаллар накшлари тайёр газмол устига босилиши (абрбанди усули қўлланмаслиги) билан 20-а. бошларигача тўқилган Бахмал лардан фарқ қилади. ф-када тўқилган Бахмал лардан кийим-кечак, дўппи, сўзана, гулкўрпа, зардевор, дастурхон, кўрпа ва кўрпачалар тайёрланади, мебелларни қоплашда, интерьерларни безашда ишлатилади.

Loading...