БАХШИ (мўғулча ва бурятча б а х ш а, бағша — устод, маърифатчи; санскритча бҳикшу — қаландар, дарвеш) — 1) халқ достончиси. Қўшиқ ва достонларни ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор. Бахши сўзи баъзан шаман маъносида ҳам қўлланади. Достончиларни эса юзбоши, соқи, санновчи, жиров деб атайдилар. Бахшилар, асосан, икки тоифага — ижрочи ва ижодкор Бахши ларга бўлинади. Ижро-ч и Б. лар, асосан, устозидан ўрганган достонларни жузъий ўзгаришлар билан айнан куйласалар, ижодкор Бахшилар оғзаки эпик анъана асосида достоннинг ўз вариантлари, ҳатто улар асосида янги достонлар ҳам яратадилар. Бундай Бахшилар шоир деб ҳам юритилади. Мас, Эргаш шоир, Фозил шоир, Пўлкан шоир, Абдулла шоир, Хидир шоир ва б. Б. достон ва қўшиқдарни қўбиз, дўмбира, дутор каби созлар жўрлигида куйлайди. Хоразм Б. лари достонларни асосан, дутор, қисман тор билан ижро этадилар, уларга ғижжак ва бўламонда созчилар жўр бўладилар. Достон куйлаш, шоғирд етиштиришда қатьий тартиб, қонун-қоидаларга риоя қилинган (яна қ. Достончилик);
2) мўғуллар истилоси даврида будда динидаги қаландарларни, уйғур алифбоси асосида турли ҳужжатлар тузувчи идора ходимларини, мўғуллардажарроҳларни. Чиғатой улуси, Олтин Ўрда, Қозон ва Қрим хонликларида котибларни, Бобурийлар давлатидаги ҳарбий қисмларнинг ҳисобкитоб ишларини олиб борувчи ва уларга маош тўловчи йирнк амалдорларни, Бухоро хонлигида маъмурий бинолар қуришда маблағ (сарф-харажат) ҳисобини олиб борувчи кишиларни, туркманларда урут оқсоқолларини ҳам Бахши деб аташган.