БАХТ — маънавий-ахлоқий тушунча. Киши ўз фаолияти натижаларидан, ҳаётда қўлга киритган ютуқларидан тўла қониқиш, яшаш тарзидан мамиунлик, муайян мақсадга етганлик, орзуумиднинг ушалиши, беармонлик ҳолати сифатида намоён бўлади.
Бахт қад. даврда эвдемонизм фалсафасининг асосий тушунчаси бўлган. Унинг вакиллари Бахтга ҳаётнинг асосий мақсади, кишилар ин-тиладиган масрурликка эришилган ҳолатнинг, шодхуррам бўлишнинг энг олий кўриниши сифатида қараганлар. Аристотель, Эпикур, Диогенлар ҳам шундай тушунганлар. Форобий, Беруний, Ибн Сино, Саъдий, Навоий каби олим ва мутафаккирлар ижодида бу мавзу муҳим ўрин эгаллаган. Замонавий ўзбек адабиётида ҳам бу мавзуга катта эътибор берилмоқда.
Бахт нисбий тушунча, мутлақ Бахт йўқ. Бахтни қандай маънода тушуниш шахснинг ижтимоий ўрнига, билими, ёши, дун-ёқарашига боғлиқ. Бахт ҳақидаги кишиларнинг тасаввурлари ижтимоий тузум ва ундаги ижтимоий муносабатлар мажму-аси билан узвий боғлиқ. Чинакам Бахт ли бўлиш учун ҳар бир шахс эркин, тенг, ўз истеъдод ва қатьиятини ҳар томонлама намоён қилиши, моддий ва маъ-навий эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Шунингдек, Бахтга эришиш учун ҳар бир шахс жамиятда, оилада ўз ўрнини топган, бурч ва масъулиятни англаган бўлиши лозим. Одам ўз онги, тафаккури, дунёқараши, хатти-ҳаракати, хулқи, ақп-заковати билан Бахт ли бўлиш учун ннтилиши ва курашиши керак. Инсон ўз такдирини халқ, Ватан тақдири билан уйғунлаштиргандагина тўла Бахт ли бўлиши мумкин.