БАХЯ

БАХЯ (форс.) — тўғри чок:

1) рангли йўғон (пахта ёки ипак) ипдан тиқилган чок. Маҳси, этик, туфли ва б. бу-юмларга тиқилади;

2) кийим-кечакнинг тўғри чок билан бостирилган қирғоғи, чети;

3) чеварликда кенг тарқалган ва асосий чок. Тайёрланаётган буюмларнинг барча асосий қисмларини бириктириб тикишда қўлланилади;

4) меъморликда ғишт териш ва б. да ҳосил бўладиган чок.

Prev Article

БАХМОЗОРСОЙ

Next Article

БАЯ-МАРЕ