БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШ

БАЙДАРКА ВА КАНОЭДА ЭШКАК ЭШИШспорт тури, пойгалар ва слаломдан иборат. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва к. э. э. мусобақалари 19-а. нинг 60-й. ларида Европанинг кўпгина мамлакатларида эшкакчилар клублари пайдо бўлгандан сўнг бошланди ва аввал байдаркаларда, кейин каноэда спорт пойгалари ўтказиладиган бўлди. Халқаро каноэ федерацияси ( ИКФ, 1946 й. ташкил топган) 54 миллий федерацияни бирлаштиради (1991). 1936 й. дан Байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва к. э. э. олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1938 й. дан жаҳон чемпионатлари ўтказилади. Байдаркалардаги мусобақалар аёллар ва эркаклар ўртасида, каноэда эса — фақат эркаклар ўртасида бўлади. Байдаркалар бир кишилик, икки кишилик ва тўрт кишилик, каноэ — бир кишилик ва икки кишилик. 1972 й. дан байдарка ва каноэда слалом мусобақалари олимпиада мусобақалари дастурига тажриба тариқасида киритилган. Ўзбекистонда бу спорт тури ҳаваскорлари 50-й. лардан сув ҳавзалари, анҳор ва дарёларда машқ қилиб, мусобақаларда қатнаша бошладилар. Ўзбекистон терма жамоаси 1996 й. ги 26-ёзги олимпия ўйинларида ва айниқса 1997 й. ги Осиё биринчилигида муваффақиятли иштирок этди. Сокчасити (Жан. Корея) ш. да бўлган қитъа чемпионатида 12 олтин, 11 кумуш, 9 бронза медали қўлга киритилиб, биринчи ўрин эгалланди. Жамоа муваффақиятига халқаро спорт усталари ака-ука С. ва В. Шоисломовлар (каноэ), Д. Коваленко (каноэ), Т. Левина, И. Лялина, А. Шпиганович, И. Исакова (байдарка) катта ҳисса қўшишди. Ўзбекистон Байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва к. э. э. жамоаси 13-Осиё ўйинлари (Бангкок, 1998) чемпиони номини ҳам олди, Байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва к. э. э. бўиича асосий спорт базалари Тошкент денгизи, Чорвоқ сув омбори, Самарқанд эшкак эшувчилар каналидадир.

Loading...