БАЙЕР

БАЙЕР Адольф (1835.31.10, Берлин – 1917.20.8, Штарнберг) — немис кимёгари. Петербург ФАнинг хорижий мухбир аъзоси (1892). Бўеқлар ва ациклик бирикмалар синтези асосчиларидан бири. 1883 й. да индигони тўлиқ синтез қилиб, унинг тузилишини аниқлади. Цистрансизомерия тушунчасини амалиётга тадбиқ этди. Пиррол ва пиридин асосларини, сийдик кислота гуруҳи бирикмаларини ўрганди, конденсация реакцияларини тадқиқ қилди. Байернинг ацетилен, ароматик ва алициклик углеводородлар соҳасидаги тадқиқотлари кучланишлар назариясининг кашф этилишига олиб келди. Нобель мукофоти лауреати (1905).

Loading...