БАЁН СУЛДУЗ

БАЁН СУЛДУЗ (?-1361) – Чиғатой улуси бекларидан, асли сулдуз уруғидан. Амир Қазағон ўлдирилгач (1358), Мовароуннаҳр тахтига ўтирган унинг ўғли Абдуллони жангда енгиб, ҳокимиятдан четлатган ва мамлакатни амир Ҳожи Барлос билан бирга бошқарган. Бироқ Баён Сулдуз маишатпараст бўлганлиги сабабли давлатни бошқаришнинг уддасидан чиқолмаган. Бундан фойдаланган Муғулистон (Жета) хони Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга икки карра — 1360, 1361 й. лари бостириб келган ва Баён Сулдузни қатл қилдирган.