БАЁН

БАЁН (араб.) — 1) воқеа, ҳодиса, фикр, мулоҳаза ва ш. к. нинг оғзаки ёки ёзма ифодаси; 2) матнни ўқиб ёки айтиб берилганлар асосида ёзиб чиқилган иш. Ўзбекистон умумтаълим мактабларида (асосан 2 — 8 синфларда) ўқувчиларнинг фиқолашини ривожлантириш бўйича синф ўқув (ёзма) ишининг асосий турларидан бири сифатида фойдаланилади.