БАЁНҚУЛИХОН

БАЁНҚУЛИХОН (Буёнқулихон) Сургату ўғли (? — 1358) — Чиғатой улуси хони (1348 — 58). Чиғатойлардан. Давлат ишларини аслида унинг номидан амир Қазағон бошқарган. 1358 й. қишда Қазағон фитначилар томонидан ўлдирилгач, унинг ўғли амир Абдулла Б. га қарши Ҳисор ҳокими Баён сулдуз ва Кеш (Шаҳрисабз) ҳокими Ҳожи Барлос билан биргаликда бош кўтарган. Самарқандга яқин ерда бўлган жангда Баёнқулихон қўлга олиниб, қатл қилинган.

Loading...