БАЁТ

БАЁТ — 1) Ўн икки мақом тизимидаги муайян шўъбалар номи (мас, Наврўзи Баёт, Баёти Ажам); 2) Шашмақомда Наво, Хоразм мақомларида Наво ва Дугоҳ мақомлари таркибидаги шўъбалар. Асосий пардалар товуш қатори ре ионий – фа ионийга тўғри келади. Шашмақомнинг Наво мақоми таркибида Талқини Баёт (таронаси б-н), Насри Баёт (тароналари б-н) ва Уфори Баёт шўъбаларидан ташқари чолғу қисмлардан Мухаммаси Баёт мавжуд. Баёт куйи асосида яратилган намуд эса бир неча кўринишларга эга бўлиб, Наво мақоми таркибидаги шўъбаларнинг авжларида кенг қўлланилади; 3) Тошкент-Фарғона мақом йўлларида беш қисмли йирик ашула туркуми. Уларнинг парда тузилиши Шашмақомдаги Баёт шўъбаларининг айнан ўзидир. Баёт қисмлари бир-биридан, асосан усул жиҳатдан фарқпанади ва мустақил номларга эга эмас. Баёт — Сарахбор, Баёт — Тарона, Баёт — Савт, Баёт — Талқинча, Баёт — Соқийнома (ёки Қашқарча) усулларида ижро этилади. Улар шўъба шаклида тузилган бўлиб, авжларида Наво ва Баёт намудларидан унумли фойдаланилган. Баётнинг ўзига хос йўли ҳисобланган Ҳофиз Шерозий ғазали билан айтиладиган Баёти Шерозий ҳам беш қисмдан иборат туркумли асардир. Бастакорлар Баёт асосида кўплаб куй, қўшиқ ва ашулалар яратган (Ўйин Б. и, Дутор Б. и, Чапандози Б. ва ҳ. к.). Ю. Ражабий («Лайли ва Мажнун», «Муқанна» мусиқали драмалари), В. Успенский, Г. МушельФарҳод ва Ширин» мусиқали драмаси), М. Ашрафий («Дилором» операси) ва б. ижодида Б. йўлларидан фойдаланган.

Loading...