БАЙҚОНУР

БАЙҚОНУР, Бойқўнғир — жаҳондаги йирик космодромлардан бири. Қозоғистон Республикасининг Қарағанда вилоятида жойлашган. 1955 й. асос солинган. Кенг миқёсдаги космик тадқиқотлар дастурларини амалга оширишга мўлжалланган. Байқонур трассасида учириш иншоотлари, техника истеҳкомлари ва ўлчаш пунктлари қурилган. Байқонурдан дунёда биринчи Ернинг сунъий йўлдоши учирилди (1957), жаҳонда биринчи космонавт — Ю. А. Гагарин (1961) ва кейинги барча космонавтлар космосга парвоз килдилар. Байқонурдан бошқариладиган космик кемалар («Восток», «Восход», «Союз»), орбитал ст-ялар («Салют», «Мир»), ракетакосмик тизим «Энергия» — «Бўрон», космик ст-ялар ва Ой, Венера, Галлей кометаси, Марсга ҳам турли ракеталар учирилди.

Loading...