БАЙРАМ КУНЛАРИ

БАЙРАМ КУНЛАРИ — муҳим воқеаларга бағишланган, анъана сифатида нишонланадиган, иш куни ҳисобланмайдиган кунлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги кунлар байрам (дам олиш) кунлари деб белгиланган: 1 январьЯнги йил; 8-март — Хотин-қизлар куни; 21 март — Наврўз байрами; 9 майХотира ва қадрлаш куни; 1 сентябрьМустақиллик куни; 1 октябрьЎқитувчи ва мураббийлар куни; 8 декабрьКонституция куни; Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр)нинг биринчи куни; Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)нинг биринчи куни. И. ч.-техника шароитлари ва б. шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш қабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиштушириш ишларида Байрам кунлари ишлашга йўл қўйилади. Байрам кунлари бажарилган ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Байрам кунлари даги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отпуск) бериш б-н қопланиши мумкин. Байрам кунлари даги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.