БАЙРАМХОН

БАЙРАМХОН Абдураҳим (1556 – 1622, Деҳли) — шоир, таржимон. Байрамхон ибн Сайф Алибекнинг ўғли. Акбар ҳукмронлиги даврида «хонлар хони» унвонига сазовор бўлган. Байрамхон «Бобурнома»ни форсчага таржима қилган.

Ҳиндистон тарихига оид асарларда «Раҳимий» тахаллуси билан турк, араб, форс, ҳинд ва санскрит тилларида ёзган шеърлари бор. Ж. Неру Б. га юксак баҳо берган. Тарихчи Абулбоқи Ниҳовандий Байрамхонга бағишлаб «Маосири Раҳимий»ни ёзган (1927), унда шоирнинг ҳаёти, ижоди, ўша даврдаги сиёсий ва маданий ҳаётда тутган ўрни ҳақида маълумот берган.

Loading...