БАЙРОН

БАЙРОН (Вугоп) Жорж Ноэл Гордон (1788.22.1, Лондон – 1824.19.4, Мисолунги, Греция) — инглиз шоири, Кембриж унтида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809 й. дан). «Чайлд Ҳаролд зиёрати» достонини (1812, 1817 — 18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги К«офир», «Абидослик келин» (1813), «Қароқчи», «Лара» (1814), «Коринф қамали», «Паризод» (1816) каби достонлари Низомийнинг «Лайли ва Мажнун», Фирдавсийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» асарлари таъсирида ёзилган. Байрон 1817 — 22 й. ларда Италияда яшайди. «Тассо шикояти» (1817), «Мазепа» (1818) поэмалари, «Манфред» (1817), «Хотин» (1821) драмаларида адолатсизликка қарши курашга чақиради, инсон ва дунё муаммоси етакчи мавзу бўлган. Байрон 1818 й. да «Дон Жуан» шеърий романини ёзишга киришган. Асарда инсон ва муҳит масаласи биринчи ўринга чиққан. Бунда Байрон романтизмдан реализмга ўтган (асар тугалланмаган). Унинг қатор шеърлари, «Чайлд Ҳаролд зиёрати», «Манфред», «Шийлон тутқуни», «Шийлон сонета» достонлари ўзбек тилида нашр қилинган.

Loading...