БАЙТҚЎРҒОНИЙ

БАЙТҚЎРҒОНИЙ — ўртапишар қовун нави (Тошкент ш. яқинидаги Байтқўрғон қишлоғи номидан). Шакли тухумсимон, йирик, уз. 30 — 36 см, оғирлиги 4 — 6 кг. Сирти текис, дағалроқ, ёппасига тўр билан қопланган, туси сариқ. Пўсти қалин, эти оқ, юмшоқ, сершира, қалинлиги 4,5 — 5 см. Уруғи униб чиққанидан сўнг 85 — 93 кунда пишади. Таркибида 7,3 — 9,4% қанд бор. Ҳосилдорлиги 200 — 300 ц. га. Узоқ жойларга юбориш ва сақлашга чидамли. Б. Тошкент, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида экилади (қ. Қовун).