БЕДА БАРГ ФИЛЧАСИ

БЕДА БАРГ ФИЛЧАСИ, фитономус (Photonomis variadilis Hrbst.) — беданинг хавфли зараркунандаларидан. Узунбурунлар оиласига мансуб майда кўнғизча булиб, бўйи 5 — 7 мм, тумшуғи ингичка ва чузиқ (шунинг учун филча дейилади), асосан куртчаси беданинг ёш баргини, куртагини, ғунча ва гулларини шикастлайди. Беда барг филчаси тумшуғи билан пояни тешиб, унинг ковакларига 3 — 30 тадан тухум қўяди. Битга филча 2000 — 2500 тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртча барг куртаклари ичига тешиб киради, учинчи марта пуст ташлагандан кейин барг сиртага чиқиб, баргни ейди. Барг илма-те-шик бўлиб қолади. Етук қуртча барглар орасида тўр пилла ичида ғумбакка айланади. Бедапоя, йўл ва ариқ ёқаларидаги ўсимлик қолдиқларида ҳамда тупроқнинг юза қатламида қишлайди. Қуртларининг ривожланиш даври 15 — 28 кун.

Кураш чоралари: бедапояларни кузда ва эрта кўкламда бороналаш, шу муддатларда суғориш, беда кўкара бошлаганда рогор, фозалон каби инсектицидларни пуркаш ёки чангитиш.

Prev Article

БАҲРОМШОҲ

Next Article

БЕДА БИТИ