БЕГОНАЛАШУВ

БЕГОНАЛАШУВ — инсон фаолияти ва унинг натижалари мустақил кучга айланиб, инсон устидан ҳукмронлик ва унга ёвузлик қиладиган ҳолатга киришишини ифодалайдиган ижтимоий жараён. Меҳнат шартшароити, воситалари ва маҳсули устидан ижтимоий назоратнинг йўқлигида, шахсиинг ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар томонидан алдамчилик йўли билан бошқариш объектига айлантирилишида намосн бўлади. Бегоналашув киши онгида муайян тарзда акс этади (ижтимоий меъёрларни ёт ва ёвуз меъёрлар сифатида идрок этиш, ёлғизлик ҳисси, лоқайдлик ва б.). Б. концепциясининг келиб чиқи-ши Т. Гоббс, Ж. Ж. Руссога бориб тақалади, Гегель томонидан эса ривожлантирилди. 20-а. фалсафа, социология ва ижтимоий психологиясида Бегоналашувнинг айрим томонлари тадқиқ этилмоқда.

Prev Article

БАҲРОМШОҲ

Next Article

БЕДАПОЯ