БЕГОР

БЕГОР (ҳиндча) — ўрта асрларда Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда (Эроида 8-а. дан, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ва Афғонистонда эса 10-а. дан) мавжуд бўлган мажбурият. Меҳнаткаш халқ хон ва маҳаллий ҳукмдорлар тарафидан давлат ва заминдорларнинг турли қурилишлари (қалъа, сарой, йўл қурилишлари, канал ва ариқлар қазиш ва б.)да текинга ишлаб беришга мажбур қилинган. Mac, Абдуллахон II нинг махсус фармони билан машҳур Жўйборий хожалардан Хожа Саъднинг ерларига Вахшдан сув чиқариш учун ариқ қазишга Ҳисор, Дехинав, Қубодиён ва Шаҳрисабздан 10 минг киши сафарбар қилинган. Бегор 18 — 19-а. ларда ҳам бўлган. Бегорни баршчинанинт бир шакли дейиш мумкин.

Ад.: Жувонмардиев А., 16 — 19-асрларда Фарғонада ер-сув масалаларига дойр, Т., 1965.

Loading...