БЕККРОСС

БЕККРОСС (инг. Backross) — дурагайларни отаона нусхаларининг бири билан қайта чатиштириш. Б. ни ўсимликлар селекциясига Н. В. Харланд ва М. Н. Pope киритди (1922). Селекцияда ўзидан чангланадиган ҳамда четдан чангланадиган ўсимликлар навини яхшилашда, дурагай авлодни ота ёки она нусхаларининг керакли хусусиятлари б-н бойитишда қўлланади (қ. Такрорий чатиштириш).

Loading...