БЕКНАЗАРОВ

БЕКНАЗАРОВ Амо (Амбарцум) Иванович [1892.19(31).5, Ереван 1965.27.4, Москва] — актёр, реж., сценарийчи. Арманистон халқ артисти (1935). Биринчи фильми — «Шармандаю шармисор» (1924, А. Казбегининг «Падаркуш» романи асосида). Бекназаров 1925 й. дан арман миллий кинематографиясига бошчилик қилди. Биринчи арман бадиий фильми «Номус»ни яратди (1926, А. Ширвонзоданинг шу номли романи асосида, сценарийси Бекназаров ники). Бекназаровнинг овозсиз кино даврида яратган энг яхши фильмларидан яна бири «Вулкрн устидаги уй» (1929)дир. «Пэпо» (1935), «Зангезур» (1938), «Давидбек» (1944), «Ҳовлитўйи» (1955, Абдулла Қаҳҳор асари асосида), «Насриддин Хўжандда» (1960, сценарийси Бекназаров ники, реж. Э. Карамян билан ҳамкорликда) каби овозли фильмларида Бекназаров ўта иқтидорли реж. сифатида намоён бўлди. Бекназаров ижоди қатор республикаларнинг миллий кинематографияси тараққиётига ва Арманистон, Грузия, Озарбайжонда реж. лик санъатининг шаклланишига таъсир қилди. «Арманфильм» киностудияси 1966 й. дан Бекназаров номи билан аталади.

Loading...