БЕКОН

БЕКОН (инг. Bacon) — махсус усулда семиртирилган (гўшт-ёғи қатламланиб жойлашган) чўчқанинг нимталанган гўштидан тайёрланадиган маҳсулот. 2 — 2,5 ойлик чўчқалар 7 ойгача боқилиб Бекон гўшти олинади. Тузланган Бекон ва дудланган Беконга бўлинади. Аксарият, чўчқанинг тўш, сон қисми гўштидан тузланган Б. ва суяги ажратилган қовурға гўштидан, шунингдек тузланган Б. дан дудланган Б. тайёрланади.

Loading...