БЕЛ

БЕЛ — электротехника, радиотехника ва акустикада энергия ёки қувватлар нисбати логарифми билан ўлчанадиган бирлик. Б билан белгиланади. Бел икки W, ва W2 энергиялар нисбати логарифмидир: N=lg (W, W2); бунда: W, бериладиган миқдор, W2 — ўлчанадиган миқдор. Б. нинг улуши децибел дейилади. А. Белл номи билан аталган.

Loading...