БЕЛБОҒ

БЕЛБОҒ, чорси, қийиқча — белга боғланадиган тўртбурчак шаклдаги мато, миллий кийимнинг таркибий қисми. Туркистонда эркаклар кийими (тўн, яктак ва б.) устидан белга боғланади, баъзан икки ва ундан ортиқ Белбоғ боғлаб юриш одати бор. Гулли, гулсиз матолар (бўз, лас, шойи, атлас ва б.)дан тайёрланиб кашта билан безатилади. Белбоғ боғлаш қадимдан мавжуд бўлган, кишилар учун зеб, миллий урфодат тусига айланган. Маросимларда, жумладан тўйда куёвга тун кийдириб Белбоғ боғланади. Эркаклар, аёллар ҳам яқин кишиларидан бири вафот этганда Белбоғ боғлашади. Ёшлар безакли, рангдор Белбоғ, қариялар эса оқ матодан тикилган сидирға Белбоғ боғлайдилар. Белбоғ асосий вазифасидан ташкари бошқа вазифаларни ҳам ўтаган: орасига майдачуйда нарсалар солиб боғланган; узоқ сафарларда дастурхон ёки сочиқ вазифасини ўтаган, жойнамоз вазифасини ҳам бажарган.

Loading...