БЕЛГИ

БЕЛГИ — моддий, ҳиссий равишда идрок этиладиган предмет, воқеа ёки ҳаракат. Бу ҳаракат билишда кўрсатмалар, ишоралар сифатида ёки бошқа предмет, хусусият, муносабатларда намоён бўлади. Белги тушунчаси фалсафа, мантиқ, тилшунослик, психология, социологияда таҳлил қилинади, яъни инсон фаолиятини тадқиқ қилиш билан боғлиқ бўлган ҳамма фанларда муҳим ўрин тутади. Антик файласуфлар (Платон, Аристотель, стоиклар), 17 — 18-а. ларнинг мутафаккирлари (Локк, Лейбниц, Кондильяк) билишда Белги ларнинг ролига катта эътибор берар эдилар. 19 — 20-а. ларда тилшунослик ва математик мантиқ Б. ни тадқиқ қилишга кўп янгилик киритди. Белги ҳақида махсус Фансемиотика вужудга келди. Белгилар тил ва ғайритил Белги ларига бўлинади. Ғайритил Белги ҳам ўз навбатида белгинусхалар, белгиаломатлар, белгисигналлар ва ҳ. к. га бўлинади. Белгининг ахборот узатиш жараёни б-н алоқаси муҳимдир. Бирон молдий объектдан иборат бўлган Белги бошқа бирон нарсани белгилаш учун хизмат қилади. Белгининг предмет маъносини, мазмун маъносини, экспрессив маъносини аниқламасдан туриб Белгини тушуниш мумкин эмас.

Loading...