БЕЛГОРОД ВИЛОЯТИ

БЕЛГОРОД ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1954 й. 6 янв. да тузилган. Белгород вилоятида 21 маъмурий туман, 9 шаҳар ва 22 шаҳарча бор. Майд. 27,1 минг км2. Маркази — Белгород ш. Б. в. Ўрта Россия қирларининг жан. ғарбий қисмида. Ер юзаси нисбатан баланд текислик, жар ва сойлик кўп. Йирик темир руда конлари (Курск магнит аномалияси), бўр, турли хил гиллар бор. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси ғарбида — 8,1°, шаркида — 8°, — 7°, июлники ғарбида 19,6° ва шарқида 21°, йилига 420 — 590 мм ёғин тушади. Дарёлари: Северский Донец, Оскол, Тихая Сосна, Ворскла. Бир неча сув омборлари қурилган, кўпроқ қоратупроқ, дарё водийларида аллювиал тупроқ учрайди. Белгород вилояти ўрмондашт зонасига киради, жан. қисми дашт зонасида. Лось, елик, қобон, бури, тулки, бўрсиқ, қуён, юмронқозиқ яшайди.

Аҳолиси 1450 минг киши (1999), шундан шаҳар аҳолиси 936 минг, қишлоқ аҳолиси 514 минг. Асосий аҳолиси — руслар; украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Йирик шаҳарлари: Белгород, Старий Оскол, Губкин, Алексеевка, Валуйки ва б.

Белгород вилоятида қурилиш материаллари, машинасозлик ва озиқ-овқат саноати кўпроқ тараққий этган. Машинасозлик саноати корхоналари: Белгород (йирик буғ қозони з-ди), Старий Оскол (механика з-ди), Шебекино (машинасозлик з-ди), Волоконовкада қ. (х. машиналари тузатиш з-ди). Қурилиш материаллари корхоналари кўпроқ Белгородда. Курск магнит аномалиясидаги темир конлари асосида кончилик саноати ривожланган. Озиқ-овқат саноатида шакарқанд, турли консервалар ишлаб чиқарилади. Асосан арпа ва буғдой, шунингдек қора буғдой, гречиха, тариқ, маккажўхори, қанд лавлаги экилади. Сабзавотчилик ва боғдорчилик ривожланган. Вилоят кашнич (кориандр) экишда Россияда биринчи ўринда. Кашничдан парфюмерия саноатида ишлатиладиган эфир мойи олинади. Чорвачилик сутгўштга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, парранда боқилади. Белгород вилоятидан бир қанча магистрал т. й. лар ва МоскваСимферополь автомобиль йўли ўтган.