БЕЛОСТОК

БЕЛОСТОК, Бялисток — Польшанинг шим. шарқидаги шаҳар, Белосток воеводалигининг маъмурий маркази. Бяла дарёси соҳилида. Аҳолиси 260 минг киши (1990). Т. й. тугуни. 19а. 30йилларидан тўқимачилик саноати б-н машхур, асосан жун газлама ишлаб чиқарилади. Йирик ип газлама к-ти қурилган. Аниқ машинасозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат, керамика саноати корхоналари, мед. ин-ти ва б. олий ўқув юртлари бор. 17 — 18-а. лар меъморий ёдгорликлардан Браницкий саройи (1691 — 97) сақланган. Готика ратушаси (1745 — 46) ва б. бор. Шаҳарга 1320 й. да асос солинган.

Loading...