БЭЛЦЬ

БЭЛЦЬ (Бельци) — Молдавиядаги шаҳар (1818 й. дан). Реут дарёси (Днестр ирмоғи) бўйида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 165 минг киши (1999). Озиқ-овқат (ёғ, гўшт к-тлари, виноконьяк з-ди ва ҳ. к.), машинасозлик, асбобсозлик (қ. х. машинасозлиги, электротехника з-длари), қурилиш материаллари корхоналари, тикувчилик, мебель фкалари, ёғочсозлик к-ти, ТЭЦ, педагогика инти, тиббиёт бил им юрти, политехникум, драма театри, тарихўлкашунослик музейи, суратлар галереяси бор. Б. 15-а. да бунёд этилган.

Prev Article

БЭКОН

Next Article

БЭРД