БЕНДЕР

БЕНДЕР (Бендери) — Молдавия Республикасидаги шаҳар. Днестр дарёси бўйидаги пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 133 минг киши (1991). Бендер — республиканинг саноат маркапаридан бири. Озиқ-овқат, енгил саноат (гўшт к-ти, ёғ, вино, консерва з-длари, шойи к-ти, ип йигириш, пойабзал, тикувчилик фкалари), машинасозлик, «Молдгидролизмаш» и. ч. бирлашмаси, «Электроаппаратура», кабель, кема тузатиш, кемасозлик з-длари, енгил саноат техникуми, тиббиёт билим юрти, тарихўлкашунослик музейи суратлар галереяси бор. Б. га 15-а. да қалъа сифатида асос солинган. 1538 й. гача ва 1918 — 40 йларда Тигина деб аталган.