БЕНДЗИН

БЕНДЗИНПольша жан. даги шаҳар, юқори Силезия агломерациясида. Аҳолиси 76,2 минг киши (1990). Тошкўмир қазиб олинади. Машинасозлик. рангли металлургия, цемент, пойабзал саноати корхоналари бор. Иссиқлик электр ст-яси ишлаб турибди. 14-а. да қурилган қалъа (ҳоз. ўлкашунослик музейи) сақланиб қолган.

Loading...