БЕНГАЛ ТИЛИ

БЕНГАЛ ТИЛИ (бенгал, бангла, банга, бхаша) — бенғаллар тили. Ҳиндсвропа тиллари оиласига мансуб, ҳинд ёки ҳиндорий тилларидан иборат. Бангладеш Халқ Республикасининг ва Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгалия штатининг расмий тили. 150 млн. дан opтик, киши гаплашади. Бенгал тили икки — гарбий ва шарқий лаҳжалар гуруҳига бўлинади. Тузилиши жиҳатидан аналитик, бироқ кейинги даврларда флексия шакллари кўпайиб бормоқда. Бу асосан аналитик шаклдаги от ва феълларни туташтириш ва шу асосда агглютинатив қўшимчалар ясалиши орқали амалга ошади. Бенгал тилида чўзиқ унлилар йўқ, сўз ўзагидаги унлилар алмашинуви сўз ясалиши билан боғлиқ унлилар уйғунлашуви тарзида кузатилади. Отларда жинс категорияси, феълларда кўплик шакли деярли йўқ. Адабий тил ғарбий лаҳжаларга ва архаик тизимга таянган. Алифбоси браҳми ёзувидан келиб чиққан, ўзига хос кўринишга эга.

Loading...