БЕНГАЛИЯ, Бангол (бенгал тилида — Бангла) — Осиё жан. даги тарихий вилоят. Ганг дарёсининг қуйи оқими ҳавзаси ва Ганг, Браҳмапутра дарслари дельтасида. Қадимда Бенгалиянинг турли қисмлари Анга, Ванга, Гауда каби номлар билан машҳур бўлган. Бу ҳудуд 10 — 12-а. лардан Бенгалия деб атала бошлаган. 13-а. бошларида Деҳли султонлигита қўшиб олинган. 14-а. ўрталарида мустақил давлат бўлиб олган. 1575 й. бобурийлартомонидан забт этилган. 18а. бошларида Бенгалия ҳудудида яна мустақил давлат вужудга келган. 1757 й. Б. ни Англия ўзига тобе қилган. 1947 й. Ҳиндистон иккига бўлингандан сўнг, ҳинду бенғаллар яшайдиган Ғарбий Б. Ҳиндистонга, мусулмон бенғаллар яшайдиган Шарқий Б. Покистонга ўтди. Шарқий Бенгалия 1971 й. дан — Бангладеш давлати.