БЕНЗИЛ СПИРТ

БЕНЗИЛ СПИРТ — (фенилкарбинол), С6Н5СН2ОН — оддий ароматик спирт. Хушбўй, рангсиз суюклик. Мол. м. 108,14, зичлиги 1045,5 кг/мғ кайнаш т-раси 205,8°. Спирт, хлороформ ва б. органик эритувчиларда яхши, 100 г сувда 4 г эрийди. Бензил спирт табиатда кенг тарқалган. Эфир мойлари таркибида бензилацетат, бензилбензоат каби мураккаб бирикма ҳолида учрайди. Бензил спирт бензил хлоридга сув ва ишқор таъсир эттириб олинади: Б. с. атирупа, совун и. ч. да ва локларни эритувчи модда сифатида қўлланилади.

Loading...