БЕНЗИЛ ХЛОРИД

БЕНЗИЛ ХЛОРИД (хлорметил бензол) , С6НСН2С1 — органик бирикма. Мол. м. 126,59. Ўткир ғидли рангсиз суюқлик. Зичлиги 1100 кг/ м3, суюқланиш т-раси — 39°, қайнаш т-раси 179°. Сувда эримайди; спирт, хлороформ ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув қўшиб қиздирилганда секин-аста гидролизланиб, бензил спирт ҳосил қилади. Нуклеофиль ва электрофиль алмашиниш реакцияларига осон киришади. Кучсиз оксидловчилар таъсирида бензальдегидга айланади. Саноатда таркибида 1% РС13 бўлган толуолни катализатор иштирокида 90 — 100° гача қиздириб, ундан хлор ўтказиб олинади. Бензил хлорид пластмасса, плёнка, электр изоляцион қоплама ва лок и. ч. да фойдаланиладиган бензил спирт, бензой кислотанинг мураккаб эфирлари, бензилцианид ва айниқса бензилцеллюлоза олиш учун ишлатилади.

Loading...