БЕНЗИН

БЕНЗИН (франц. benzine) — турлича тузилган углеводородлар аралашмаси, 30—205° оралигида қайнайдиган рангсиз суюклик. Музлаш т-раси — 60° , алангаланиш т-раси 0° дан паст, зичлиги 680—780 кг/м3. Ҳавода Бензин бутлари концентрацияси 0,074—0,123 кг/м3 га етганда портлайдиган аралашмалар ҳосил бўлади. Бензин, асосан, нефтни ҳайдаш ва каталитик қайта ишлаш йўли б-н; озроқ тошкўмир ва ёнувчи сланецларни қайта ишлаш йўли билан (қ. Гидрогенлаш), шунингдек табиий ва йўлакай газлардан олинади. Бензин асосан ички ёнув двигателлари учун ёнилғи сифатида ишлатилади. Бензин эритувчи, ювадиган суюклик сифатида ва б. мақсадлар учун қўлланилади. Ёнилғи сифатида ишлатиладиган Бензин автомобиль ва авиация бснзинларига бўлинади.

Бензиннинг энг муҳим эксплуатаиион хоссаси — детонацион турғунлиги, яъни двигателда Бензин қисилган вақтда ўзузидан алангаланиб кетишига қаршилик қила олишидир. Бензиннинг антидетонацион хоссалари октан сони б-н, авиация Бензиннинг шундай хоссалари яна Б. бой аралашмасининг навлилиги билан баҳоланади. Бир хил режим ва бирдай шароитда (эталон ёнилғига нисбатан) син ал ганда двигателда детонация бошланиш режимида индикатор босимишшг катталигини кўрсатадиган сон (фоизларда ифодаланади) Бензиннинг навлилиги деб аталади. Бензиннинг октан сони ёки навлилиги қанча юқори бўлса, антидстонацион хоссалари ўшанча яхши бўлади. Бензин ана шу хоссаларга асосан русумларга бўлинган (авиация Бензиннинг турғунлигини ошириш учун унга тетраэтилқўрғошин қўшилади). Бундай (этилланган) Бензин заҳарли, шунинг учун у билан ишлаганда эҳтиёж бўлиш зарур. Этиллаиган Бензинни этилланмаган Бензиндан ажратиш учун унга ранг қўшиб қўйилади. Ўзбекистонда 3 та нефтми қайта ишлаш корхонаси (Фарғона, Олтиариқ ва Бухоро) мавжуд бўлиб. улар «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компаниясига бўйсунади. Бу корхоналарда этилланмаган ва этилланган А72 ва А76, этилланган А92 ва этилланмаган Ли93 ҳамда Аи95 русумидаги автобен,инлар, шунингдек Б92 русумли авиация бензини ишлаб чиқарилади. Бензин инсон организмига асосан ўпка ор’т кириб, салбий таъсир этади. Бензин буғл,идан бир йўла заҳарланган кишининг . ши оғрийди, томоғида нохуш сезги ‘аидо бўлади, йўтал тутади, кўз ва бурфч шиллиқ пардаси таъсирланади, қаттиқ заҳарланган кишининг боши айлау^ди, гандираклайди, томир уриши сийфслашади. Бензиндан сурункасига захарлан,й кишининг боши оғрийди. уйқуси с Ьилади, инжиқ, тез чарчайдиган бўлиб ; (лади, озиб кетади, юрак соҳаси оғрийд»| ва ҳ. к. Бир йўла заҳарланган киши соф i^iBora олиб чиқилади, кислород берилади, юракни қувватлайдиган ва асабни тинчлаўтирадиган дорилар буюрилади; нафаси тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас олдирилади. Бензин меъдагатушган бўлса, ўсимлик мойи (30—50 г) ичирилади. Сурункасига захарланган киши организмини мустаҳкамлаш мақсадида умумий даво қилинэди. физиотерапия буюрилади. Бензин б-н ишлашдан вақтинча четлатллади. Асаб ва эндокрин безларнинг функционал касалликлари бўлгам кишилар Бензин билан ишлашга қўйилмайди.

Ад.: Топлива, смазочные материалы, технические жидкости. Ассортименты и применение (справочное издание под ред. В. И. Школьникова). М., 1989.

Эҳсон Умаров.

Loading...