БЕНЗОЛ

БЕНЗОЛ, CfH6 — ароматнк углеводородларнинг одлий вакилм. Мол. м. 78,11, рангсиз, тез ёнувчан. учувчан суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳиди бор. Зичлиги 879 кг/м3. Қайиаш трасм 80, Г. Ёнгапда ис чиқади. Бензол буғи ҳаво б-н аралашганда портловчи аралашма ҳосил бўлади. Углсводородлар ва купчилик органик эритувчилар билан яхши аралашади. Сувда эримайди. Бензолни 1825 й. да инглиз олими М. Фарадей ёнувчи газ конденсатидан ажратиб олди. Тоза Бензолни 1833 й. да немис олими Э. Мичерлих кальций бензоатни қуруқ ҳайдаб олган. 1865 й. да немис олими Ф. А. Кекуле Бензол учун 3 оддий ва 3 қўш боғдан иборат 6 атомли ҳалқа шаклидаги формула таклиф қилди. Бензол молекуласида углерод атомлари тўғри ясси олти бурчаклик ҳосил қилади. лекин қулай бўлиши учун у чўзиқроқ қилиб чизилади. Бензол формуласини қисқача ёзилганда кўпинча СН гуруғи кўрсатилмайди.

Француз кимёгари Бертло 1866 й. да ацетилеини 500—600° да қиздириб Бензолни олиб, синтез усули ёрда. ғгида алифатик бирикмалардан ароматик бирикмаларга ўтиш мумкинлигинп назарий жиҳатдан исботлади. Бензолнинг тавсифли хусусиятларидан бири унинг юқори трага чидамлигидир. Бензол кимё саноатининг муҳим маҳсулотларидан ҳисобланади. У тўйинмаган углеводород бўлишига карамай, асосан урин алмашиниш реакцияларига кпришади. Мас, Бензолни нитролаб нитробензол, сульфолаб бензосульфокислота, хлорлаб хлорбензол ва гексахлорбензол, оксидлаб малеин ангидриди, алкиллаб этилбензол ва изопропилбензол, дегидрогенлаб дифеиил олиш мумкин. Бензол тўйинмаган бирикма хусусиятларини намоён қиладиган бирикиш реакцияларига жуда қийин киришади. Уларнинг содир бўлиши учун махсус шароит: юкрри тра ва босим, катализатор, ёруғлик нури таъсир тгтириш ва б. талаб қилинади. Mac, никель ёки платина катализаторлигида Бензол гидрогенланиб циклогексан, ёруғлик таъсирида эса хлорни бириктириб олиб гексахлорциклогексан (гексахлоран) хреил қилади. Бензол бўёқлар, портловчи моддалар, дориворлар, хушбўй моддалар, сунъий ананлар, пластик массалар ва б. олишда ҳамда эритунчи сифатида ишлатилади. Бензол катализатор иштирокида гидрогенланганда капролактам саноатининг хом ашёси бўлмиш циклогексан ҳосил бўлади. Капролактам уз павбатида полимерланиб. синтетик тола бўлган «капрон» беради. Мотор ёнилғиларига ҳам ишлатиладн. Бензол буғи киши организмига ёмон таъсир этади, кон таркибини бузади, қаттиқ заҳарланганда одам ўлади. Суюқ Бензол терига кучли таъсир қилади.

Қудрат Ахмеров.

Loading...