БЕНЗОЙ КИСЛОТА

БЕНЗОЙ КИСЛОТА (бензолкарбон кислота) , С6Н5СООН — ароматик кислоталарнинг дастлабки вакили. Мат. м. 122,05; оқтусли кристалл модда. Зичлиги 1316 кг/м3. Суюкланиш т-раси 122,4°, қайнаш т-раси 249,2°. Сувда ёмон, этанол, эфир ва бен зол да яхши эрийди. Бензой кислота қадимдан маълум органик кислоталардан бири, дастлаб 17-а. бошида бензой смолани қуруқ ҳайдаш йўли билан олинган. Бензой кислота толуан ва перу бальзами таркибида эркин ҳолда учрайди. Юқори трагача қиздирилса, бензол ва карбонат ангидрид ҳосил қилади. Бензой кислота ва тузларида бактерицид хосса бор. Саноатда толуолни суюқ фазада 130—160° да ва 308—790 кПа босим остида (катализатор — Со ва Мп бензоатлари) ҳаво билан оксидлаб олинади. Бензой кислота фенол, капролактам, бензил хлорид и. ч. да, алкид локларга ялтирокдик, мустаҳкамлик ва кимёвнй барқарорликни оширувчи қўшимча сифатида ишлатилади. Натрий бензоат озиқ-овқатни консервалашда, Бензой кислотанинг бошқа баъзи Тузлари эса фармацевтик препаратлар олншда, баъзи эфирлари хушбўйлиги туфайли парфюмерияда ишлатилади. Бензой кислотанинг турли ҳосилалари буёқ саноатида кенг қўлланилади.

Loading...