БЕППУ

БЕППУ — Япониядаги шаҳар. Аҳолиси 130 минг киши (1990). Кюсю о. нинг шим. шарқидаги порт. Рангли металлургия, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Шаҳар ва унинг атрофида сульфидли, натрийхлорли ва б. хил иссиқ (100°) минерал булоқ кўп. Бальнеология ва вулканология и. т. институтлари мавжуд. Туризм ривожланган. Беморлар иссиқ ва нам қумга кумилиб даволанади.

Loading...