БЕРДАҚ

БЕРДАҚ (тахаллуси; асл исми Бердимурод Қарғабой ўғли) (1827— Мўйноқ тумани—1900)—шоир, қорақалпоқ адабиёти асосчиси. Аввал овул мактабида, сўнг мадрасада таҳсил кўрган. Алишер Навоий, Фузулий, Махтумқули ва қорақалпоқ шоири Кунхўжа асарларини чукур мутолаа қилган, улардан ўрганган. У тарихни ва халк, огзаки ижодини яхши билган. Бердақнинг лирик шеърларида, достонларида қорақалпоқ халқининг 18 — 19-а. лардаги ижтимоий ҳасти ўз ифодасини топган. У ўз даври воқеаларига, ижтимоий муносабатларга зукко шоир сифатида баҳо беради. Асарларида тенглик, инсонпарварлик, адолат ва ватанпарварлик ғоялари илгари сурилади. Бердақ ижодида меҳнаткаш халқнинг аҳволи асосий мавзудир («Бўлган эмас», «Солиқ», «Бу йил», «Умрим» ва б.). Шоир қақиқат учун, меғнаткаш омманинг бахти ва келажаги учуй фидокор курашчиларни орзу қилади («Халқ учун», «Менга керак» ва б.). Тарихни мавзудаги «Авлодлар», «Омонгелди», «Азадосбий», «Эрназарбий» асарларида шоир халқ қахрамонларипи фахр билан куйлайди. Бердақнинг «Авлодлар» асари тарихий воқеалар солномаси бўлиб, қорақалпоқ халқи билан бошқа туркий халқлар ҳаётидаги муштарак воқеалар қаламга олинади, қабила ва халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фиқолари баён қилинади. Бердақ баъзи таъмагир руҳонийларнинг кирдикорларини фош этади («Яхшироқ», «Шекилли» ва б.), аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилади, ёшларни ватанни севишга, маърифат чўққиларини эгаллашга чақиради («Ўғлимга», «Аҳмоқ бўлма» ва б.).

Шеърий мушоҳадалари ва ҳаётга карашларвда Бердақ меҳнаткашларнинг бахтиёр яшашини орзу қилди. Бердақ халқни бахтли қилиш ҳақида ўйлар экан, Аллохдан мадад сўрайди («Ёрдам бер»), бахт ҳақида фикр юритади («Изладим»), одил подшони орзу қилади («Керак»), бахтиёр яшайдиган жамият қурилишига умид қилади. Бердақ ижоди халқ оғзаки адабиёти анъаналарига яқин туради. Ижоди серқирралиги, асарларининг ғоявий ва бадиий юксаклиги билан қорақолпоқ адабиёти тарихида асосий мавқени эгаллайди. Унинг кўпгина асарлари ўзбек ва б. халқлар тилларига таржима қилинган. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда Бердақ таваллудининг 170 йиллиги кснг нишонланди (1998). Тошкент ш. даги хисбонлардан бирига Бердақ номи берилди ва бюсти ўрнатилди. Шоир тугилган жой — Бўзатовда ҳам бюсти ўрнатилган (1998). Нукус шла Бердақга ҳайкал қўйилган, мусиқ,ити драма театри, кўча ва мактабга Бердақ но. ми берилган.

Ас: Танглаулы шиғармалары, Нокис. 1956; Танланган шеърлар, Т., 1958; Шеърлар, Т., 1976.

Ад:. Қурбонбоев Бердақ, Бердақ ва ўзбек адабиёти, Т., 1986.

Prev Article

БЕРГ

Next Article

БЕРДИЕВ