БЕРДИЁР МАСХАРА

БЕРДИЁР МАСХАРА (Диёров Бердиёр) (1884—Шаҳрисабз тумани Чопиқ қишлоғи—1967) — ўзбек халқ анъанавий театр актёри. Мизроб масхаранинг шогирди. Репертуарида 40 га яқин оғзаки ҳажвия, муқаллид, ҳажвий қўшиқ ва ўйинлар бўлган. «Эшони раис», «Бўз дўкони», «Жувозкаш», «Ўғирлик», «Сартарош», «Тегирмончи» ва б. шулар жумласидан. Бердиёр масхара қаҳрамонлар хулқат ворини бўрттириб кўрсатган, ҳажвий вазиятга тезда киришиб, қаҳрамон қиёфаси ва ҳолатини бсрилиб ифодалаш қобилиятига эга бўлган. Ҳажвий образлар Бердиёр масхара ижодида алоҳида ўрин тутади.