БЕРДО

БЕРДОтўқув станоги (дастгоҳи) нинг асосий иш органларидан бири. Қадимдан газмоллар тўқишда қўлланилган. Бердо бир-бирига параллел жойлашган бир неча темир пластинкалардан тароқ шаклида ясалади. Бердо тўқув станогида танда ипларини тўқима энига бир текис тақсимлайди, зичлаштиради, арқоқ ипини тўқима четига уради, мокини йўналтириб туради. Пластинкалар орасидан танда иплари ўтказилади. Бердо тўқув станоги батанига тиқиб қўйилади. Бердо тишлари (пластинкалари) зичлигига (ҳар 1 см га 2,5 дан 40 тагача тиш) қараб тўқилган гахаама зичлиги ҳам ҳар хил чиқади.

Loading...