БЕРЕЗНИКИ (1933 й. гача УсольеСоликамское) — РФ Пермь вилоятидаги шаҳар (1932 й. дан). Кама сув омбори соҳилидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 197,6 минг киши (1999). Шаҳар яқинида 17-а. дан ишга туширилган ош тузи, калий ва магний туз конлари бор. Киме саноати маркази («Уралкалий», «Сода», «Азот» и. ч. бирлашмалари, кимё з-ди ва б.), титанмагний к-ти, электротехника, металлсозлик, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари мавжуд. Драма театри, ўлкашунослик музейи бор. 16 асрдаёқ туз олинган. 1883 й. да Россияда биринчи сода з-ди қурилган.