БЕРГАМО — Италия шим. даги шаҳар, Бергамо провиниияси маъмурий маркази. Аҳолиси 118 минг киши (1990). Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Электрометаллургия, қурилиш ва қ. х. машинасозлиги, кимё, цемент, тўқимачилик саноати, ёритиш асбоблари и. ч. корхоналари мавжуд. Географик харита ва атласлар тайёрланади. Унт, Каррара академияси суратлар галереяси бор. СантаМария Мажоре черкови (12— 18-а. лар) сақланган. Г. Доницетти ватани.