БЕРК ЎЛКА

БЕРК ЎЛКА — оқар сувлари ички денгиз ёки океанга бориб қуйилмайдиган ўлка. Иқлими қурғоқбўлганидан Берк ўлкада сув кам бўлади. Айрим дарёларгина кесиб утиб, океанга қуйилади (мас. Нил дарёси). Берк ўлка у . да бундам дарёларга одатда куйи ва ўрта оқимида бирорта ҳам ирмоқ келиб қуйилмайди, аксинча, суғоришга сарф бўлиши, ер остига сизиб кетиши ва куплаб буғланиши натижасида дарёларнинг суви камайиб боради. Ёғиннинг ҳаммаси буғланиб кетади. Берк ўлка даги йирик дарёлар (Волга, Урал, Кура, Амударё, Сирдарё, Или ва б.) маълум бирон кулгагина қуйилади, кичикроқ дарёлар (Ўрта Осиёдаги Зарафшон, Қашқадарё, Чуй, Талас, Тажан, Мурғоб, Атрек каби дарёлар) эса суғоришга сарф бўлиши, буғланиши ва ер остига сизиб кетиши натижасида йўлйўлакай тугаб кетади. Энг катта Берк ўлкалар Африка ва Осиёда. Каспий денгизи ҳавзаси ва Ўрта Осиё (Орол денгизи ва Балхаш кўли) ҳавзалари энг катта Берк ўлка лардан ҳисобланади.

Loading...