БЕРКШИР ЧЎЧҚА ЗОТИ

БЕРКШИР ЧЎЧҚА ЗОТИ — Англиянинг Беркшир графлигида 18-а. охирида маҳаллин чўчқа зотини Неаполь, португал, хитой чўчқа зотлари билан чатиштириш натижасида етиштирилган. Гўшт ва ёги (сала) учун боқилади. Тана тузилишининг йириклиги ва тез етилиши б-н бошқа зотлардан ажралиб туради. Вояга етган эркагининг вазни 220 — 250 кг. Она чўчқаларнинг вазни 180 — 200 кг. Ҳар гал 8—9, айримлари 10—13 бола туғади. Яйловда боқишга мослашган. Беркшир чўчқа зоти жаҳондаги кўпгина мамлакатларга тарқалган.

Prev Article

БЕРКЛИ

Next Article

БЕРНАЛ