БЕРЛИН

БЕРЛИНГермания пойтахти. Федерал маъмурий бирлик — Ерга тенглаштирилган. Шпре дарёси Хафельдарёсига қуйиладиган ерда. Шим. ва Болтик денгизларига чиқиладиган канал лар бўйида. Майд. қарийб 890 км. Шаҳарнинг ғарби ва шарқида кўл кўп. Иқлими мўътадил, сернам; ўртача йиллик тра 8,4°, янв. нинг ўртача т-раси 0—0,6°, июлники 18°. Бир йилда уртача 587 мм ёғин ёғади.

Берлин пойтахт бўлгач, аҳолисининг сони четдан кўчиб келганлар ҳисобига тез ўсди, шаҳар чегараси ҳам кенгайди. Берлин аҳолиси сони қуйидагича ўзгариб борди: 1939 й. да 4,3 млн., 1945 й. да 2,8 млн., 1995 й. да 3,4 млн.

Берлин ҳақидаги дастлабки тарихий маълумот 1244 и. га тегишли. У икки аҳоли пунктининг бирлашувидан ташкил топган. 1486й. дан Бранденбург герцоглиги пойтахти булган. 17-а. да Франция ва Богемиядан келган қрчоклар ҳисобига унинг аҳолисн тез ўсди. 19-а. эса Берлиннинг иқтисодий ривожида муҳим давр ҳисобланади. Айни шу вақтда (1871) у кайзер империясининг пойтахти ва Европанинг йирик марказларидан бири сифатида шаклланди. Саноат бўйича эса Европада унга тенг шаҳар йўқ эдн. Шаҳарда бир қанча халқаро конгресс ва конференциялар ўтказилган. 1945 й. гача Б. Германиянинг энг йирик фан. маданият ва сиёсий маркази. 1933—45 й. ларда Берлин гитлерчилар «учинчи рейхи»нинг пойтахти. Берлин 2-жаҳон уруши якунида совет қўшинлари томоўидан ўраб олиниб, қаттиқ бомбардимон қилинди ва тўплардан ўққа тутилгач. 1945 й. 2 майда тўлиқ эгалланди. Урушдан кейин иттифоқчилар Берлинни 4 оккупация секторига: Совет, АҚШ, Англия ва Франция секторларига бўлишди. Кейинчалик иттифоқчилар ўртасидаги юз берган келишмовчиликлар сабабли Германия каби Берлин ҳам 2 қисмга — Шарқий ва Ғарбий Берлинга бўлинди ва ГДР аҳолисини оммавий равишда Ғарбга ўтишини тўхтатиш мақсадида 1961 й. да «Берлин девори» (Шарқий Германия ва Ғарбий Берлин ўртасида умумий уз. 162 км, жумладан шаҳар доирасида 45 км бўлган тўсиқ икшоотлар тизими) қурилди. 70-й. лар бошида вазият бир мунча юмшади. 1989 й. 9 нояб. даги сиёсий узгаришлар туфайли Берлин девори олиб ташланди (қ. Берлин деворининг цуяатилиши), сўнгра ГФР (Ғарбий Германия) ва ГДР (Шарқий Германия) қўшилиши ҳақида махсус шартнома имзоланди ва у 1990 й. 3 окт. дан кучга кирди ва бирлашган Германиянинг федерал пойтахти статуей Бонн ш. дан Берлинга ўтди.

Берлиннинг сиёсий мавқеи ошиши билан унинг иқтисоди ҳам тез ривожланди. Кимёфармацевтика, полиграфия, оптика, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, машинасозлик (электротехника, электр приборлари и. ч., умумий ва транспорт машинасозлиги) саноати корхоналари мавжуд.

Берлин фақат Германиянинг иқтисодий маркази бўлибгина қолмай, балки Европанинг йирик саноат марказларидан биридир. Берлинда йирик банк ва кредит муассасалари жойлашган. Берлин мамлакатнинг энг йирик транспорт йўллари тугуии, бир неча вокзал ва аэропортлар бор.

Берлин радиалайлана режа асосида қурилган ва ўз қиёфасини ҳозиргача сақлаган. Шаҳарда ўрта аср ёдгорликларидан готика услубига хос Мариенкирхе ва Клостеркирхе черковлари (13—14-а. лар), барокко услубидаги Немис тарихи музейи (1695—1706), Бранденбург дарвозаси (1788—91), классицизм услубидаги опера театри, драма театри (1819—21) ва б. сақланиб қолган. Шаҳарда кўплаб замонавий савдо-сотиқ бинолари, сарой, уй-жойлар ва б. бинолар барпо этилган. Метрополитен қурилган. ФА, А. Гумбольдт номидаги унт (1809) ва махсус ўқув юртлари мавжуд. Маданиймаиший муассасалар: театрлар. музейлар, (уларда бадиий осори атиқалартўпланган), кутубхоналар, миллий галерея каби йирик бинолар жуда кўп. Ҳайвонот боғлари бор. 11-Олимпиада ўйинлари (1936) бўлиб ўтган.

Loading...