БЕРН

БЕРНШвейцария пойтахти, Берн кантонининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг марказий қисмида, Ааре дарёсининг ҳар икки соҳилида жойлашган. Аҳолиси 140 минг киши, шаҳар атрофи билан биргаликда 300 минг (1995), купчилиги немис тилида сўзлашади.

Бернга 1191 й. асос солинган. 1218 й. дан империянинг эркин шаҳри. 1353 й. Швейцария конфедерациясига қўшилди. 1848 й. дан Швейцария пойтахти.

Берн асосан маъмурий шаҳар. Саноаттараққиёти жиҳатидан Цюрих. Базель ш. ларидан кейинда туради. Бернда электротехника ва аниқ машинасозлик (телефон, приборлар, электр аппаратуралари, полиграфия машиналари ва б.), тўқимачилик, трикотаж, озиқовқат саноати: ёгочсозлик, полиграфия корхоналари мавжуд. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Мамлакатни Ғарбий Европа шаҳарлари билан боғлайдиган бир неча т. й. ва автомобиль йўлларн Берндан бошланади. Халқаро аэропорт бор. Шаҳарда бир қанча халқаро ташкилотларнинг марказий органлари — Жаҳон почта иттифоқи бюроси (1874 й. дан), Халқаро телеалоқа иттифоқи, Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, Халқаро транспорт иттифоқи бюроси ва б. жойлашган. Унт (1834 й. дан), Швейцария миллий кутубхонаси, консерватория, театр (1903 й. дан), и. т. муассасалари, мусиқа мактаблари, кутубхоналар, музейлар (Швейцария, Альп тоғлари, Тарих, Бадиий ва б.) бор. Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган шаҳар бошқармасининг биноси (ратуша, 1406— 17), СанктВинценц собори (1424—1588) ва б. сақланган. Туризм ривожланган. Берннинг мамлакатнинг бошқа шаҳарлари каби молиябаик фаолияти дунё аҳамиятига эга.

Loading...