БЕРСИМ

БЕРСИМ, миср себаргаси (Trifolium alcxandrinum) — дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик, емхашак экини. Баъзан кўкат ўғит учун ҳам экилади. Миср, Покистон, Ҳиндистон, АҚШда, шунингдек Ўзбекистоннинг шоликор ҳудудларида кенг тарқалган. Берсим ўқилдизли (1 —1,5 м гача чуқурликка киради) ўсимлик. Поясининг бал. 80— 100 см, сершох, тўғри ўсади. Барглари майда, узун бандда жойлашган. Тўпгулли юмалоқчўзиқ (уз. 2—4 см), гуллари оқ, пушти, сарғиш рангда. Меваси бир уруғли дуккак. Уруглари ялтироқ сариқ рангда (1000 дона уругининг вазни 2,8—3,5 г). Уруғи 6 — 8° да униб чиқади. Пичани юмшоқ, хушхўр. Таркибида 9,3% протеин, 2.4% ёг, 46,0% углеводлар бор. Суғориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кузда ёки баҳорда экилади. Уруглик экиш меъёри 12—16 кг/га. Гуллай бошлаганда ўрилади. Ҳосилдорлиги 70—80 ц/га, бир йилда учтурт бор ўрилади.