БЕРТЕЛЬС Евгений Эдуардович

БЕРТЕЛЬС Евгений Эдуардович [1890.13(25). 12, Петербург1957.7.10, Москва] — шарқшунос олим. Ўзбекистон ФА (1956). Туркманистон ФА (1951) фахрий аъзоси. Ўзбекистонда (1944) ва Тожикистонда (1946) хизмат кўрсатган фан арбоби, проф. (1928), филол. фанлари д-ри (1935). Петербург унтининг қуқуқшунослик (1914) ва шарқ (1918) ф-тларини тамомлаган. ФА Осиё музейи (кейинчалик Шарқшунослик инти)да (1918—42, 1946 й. дан умрининг охиригача), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида, айни вақтда Ўрта Осиё давлат унтида (1942—46) ишлаган. Б. Яқин ва Ўрта Шарқхалқлари, айниқса туркий халклар маданияти, тили, адабиёти, тарихига оид нлмий ишлар яратган. Суфнйлик тариқати ва адабиётига аюҳида эътибор берган. Мазкур соҳалар бўйича матншунослик мактаби асосчиларидан бири. Фирдавсий (1935), Низомий (1940), Навоий (1948), Жомий (1949) ижоди ҳақида монографиялар яратган. Низомийнинг «Искандарнома» асарининг илмийтанқидий матнини тайёрлаган (1948), Фирдавсий «Шоҳнома»сининг илмийтанқидий матнини тайёрлашда раҳбарлик қилган. Форс, ўзбек, тожик, туркман адабиётлари тарихидан очерклар ёзган (1928—35). Ўзбек ёзувчилари, жумладан Ойбек ва унинг «Навоий» романи ҳақида илмий тадқикртлар олиб борган.

Ас: Избранные труды 1т. 1—5], Москва, 196086.

Ад.: Бертельс Евгений Эдуардович (Библиографические очерки о деятелях обшественных наук Ўзбекистана], |т. 1], Т., 1976.

Prev Article

БЕРНСТАЙН