БЕРТИЛЬОН

БЕРТИЛЬОН (Bertillon) Альфонс (1853.22.4 Париж 1914.13.2) француз юристи, суд идентификацияси методик тизимининг ижодкори. Мазкур тизим антропометрия, тасвирий портрет, сигналитик фотосурат ва алоҳида белгиларни ҳисобга олиш кабилардан иборат, 1890 й. дан эътиборан деярли барча мамлакатларда қулланилмоқда.